ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВAЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Рақамли таълим технологиялари маркази
Н И З О М И
Тошкент 2025
Рақамли таълим технологиялари маркази
НИЗОМИ
Рақамли таълим технологиялари маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сонли қарорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001йил 23 майдаги 230-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 06 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисидаги” 200-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирининг “Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги тизимидаги ўқув муассасаларида ахборот технологиялари марказлари ташкил этиш” тўғрисидаги 23-сонли буйруғи, 2011 йил 14 январда 2182-сонли буйруғи билан Ўзбекистон адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимларининг намунавий штат бирликларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ТМИ ректорининг буйруғи билан ташкил этилди ҳамда штат бирликлари белгиланди.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Рақамли таълим технологиялари маркази (кейинги ўринларда – РТТМ деб юритилади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2001 йил 23 май ЎРҚ 230-сон), ҳамда ушбу қарори, 2002 йил 06 июндаги “Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисидаги” 200-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лим Вазирининг “Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги тизимидаги ўқув муассасаларида ахборот технологиялари марказлари ташкил этиш” тўғрисидаги 23-сонли буйруғи, 2011 йил 14 январда 2182-сонли буйруғи билан Ўзбекистон адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган “Олий та’лим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув ёрдамчи ходимларининг намунавий штат бирликларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан ТМИ ректорининг буйруғи билан ташкил этилди ҳамда штат бирликлари белгиланди (кейинги ўринларда – ТМИ) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
1.2. Марказ институтнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва институт ректори ҳамда ўқув ишлари бўйича проректорга бўйсунади.
1.3. Марказ бошлиғи лавозимига олий маълумотга эга бўлган шахс тайинланади.
1.4. Марказнинг иш режаси институт ректори томонидан тасдиқланади ва ўз фаолияти ҳақида ректорга ҳамда ўқув ишлари бўйича проректорга ҳисобот беради.
1.5. Марказ ходимларининг штат бирлиги ва умумий иш хақи фонди қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади
1.6. Марказга ходимларни ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАД ВАЗИФАЛАРИ
2.1.Марказнинг мақсади институт ўқув жараёни, маъмурият ва хўжалик фаолиятини фан ва техниканинг ахборот технологиялари соҳасидаги ютуқларини тадбиқ этиш орқали ривожлантириб боришдан иборат.
2.2. Марказнинг асосий фаолияти ва вазифалари
2.2.1. Ўқув жараёни, ўқув ва маъмурий бўлинмаларни компьютерлаштириш, таълимнинг техник воситалари (периферия ва тармоқ ускуналари)ни харид қилиш, харид қилинаётган техникаларнинг сифати ва кафолати бўйича мажбуриятларни назоратини амалга ошириш;
2.2.2. Ўқув жараёнига кўргазмали ускуналар, интернет ва янги ахборот технологияларини татбиқ қилиш;
2.2.3. Институт манфаатлари доирасида хўжалик ҳисобида шартномавий фаолият олиб бориш;
2.2.4. Янги компьютер синфларини ташкил қилиш, дастурий таъминотини йўлга қўйиш ҳамда уларда дарс жараёнини узлуксизлигини таъминлаш;
2.2.5. Таълим соҳасида ахборот технологияларини жорий этишни, лойиҳалаштириш ва ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш;
2.2.6. Институтда ахборот технологияларини такомиллаштириш юзасидан грантлар олинишига эришиш ва хўжалик шартномаларини амалга ошириш;
2.2.7. Корпоратив дастурий таъминотлар, ахборот хизматлари, ҳисоблаш ва телефон тармоқларининг узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш, назорат қилиш ва ривожлантириш;
2.2.8. Фойдаланувчиларнинг локал, интернет ва бошқа алоқа тармоқлари ресурсларидан самарали фойдаланишини йўлга қўйиш;
2.2.9. Сайт яратувчи ташкилотлар билан шартнома тузган ҳолда ёки ўз кучи билан институт вебсайтини яратиш, институт тўғрисидаги маълумотларни веб-сайтга жойлаштириш ва уларни янгилаб бориш;
2.2.10. Институт ўқув ва маъмурий фаолиятига ахборот технологиялари ҳамда замонавий техника воситаларини татбиқ этиш;
2.2.11. Институтда дастурий таъминот ва техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигининг мониторингини олиб бориш;
2.2.12. Компьютер, оргтехника, алоқа воситалари, дастурий таъминотларга хизмат кўрсатишни ва ахборотларни ҳимоялашни таъминлаш;
2.2.13. Компьютер, оргтехника, алоқа воситалари ва эҳтиёт қисмларини ўрнатиш ва ҳисобдан чиқариш;
2.2.14. Институт бўлинмаларининг марказлаштирилган дастурий таъминотга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таъминлашни йўлга қўйиш;
2.2.15. Институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимларини компьютер саводхонлигини ошириш учун амалий ёрдам кўрсатиш;
2.2.16. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишда фаол иштирок этиш;
2.2.17. Институт бўлинмалари компьютер техникалари, периферия ускуналари ва алоқа воситаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида сарфланадиган материаллар, эҳтиёт қисмлари билан таъминлашни марказлаштириш;
2.2.18. Кўчма кўргазмали ускуналарни татбиқ қилишни таъминлаш.
III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Марказ қуйидаги хуқуқларга эга:
3.1.1. Марказни унинг бошлиғи, у бўлмаган тақдирда бошлиқ томонидан кўрсатилган бўлим бошлиқларидан бири бошқаради;
3.1.2. Компьютер техникалари, оргтехника, алоқа воситалари, дастурий таъминотларга хизмат кўрсатиш ва ахборотларни ҳимоялаш юзасидан бўлинмаларга техник тавсиялар ва кўрсатмалар бериш;
3.1.3. Институтга сотиб олинаётган компьютер техникалари, оргтехника, алоқа воситаларининг техник кўрсаткичлари юзасидан хулосалар бериш;
3.1.4. Марказ ходимлари иш жараёнида ректор, институт меъёрий ҳужжатлари, мазкур Низом бўйича иш олиб бориш;
3.1.5. Институт биноларида таъмирлаш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳолатларда интернет, локал, алоқа ва электр тармоқларининг узлуксиз ишлашини ва талаб даражасида ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
3.1.6. Марказ иш фаолиятига тегишли бўлган ҳужжатларни ректорга тасдиқлашга тақдим этиш;
3.1.7. Марказ жойлашган биноларни таъмирлаш масалаларинини келишиш;
3.1.8. Институт ўқув жараёнини самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
3.1.9. Институт маъмурий-бошқарув жараёнини самарадорлигини оширишда ахборот технологиялари масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
3.2. Марказнинг мажбуриятлари
3.2.1. Ўқув жараёни ва институт ташкилий бўлинмалари иш фаолиятига жалб қилинаётган дастурий маҳсулотлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ва назоратини олиб бориш;
3.2.2. Компьютер техникалари, оргтехника, алоқа воситалари ва дастурий таъминотлар учун маъсул бўлган ходим ва профессор-ўқитувчилар фаолиятини назорат қилиш;
3.2.3. Компьютер техникалари, оргтехника ва алоқа тармоқлари билан боғлиқлиги бўлган ўқув жараёнидаги носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
3.2.4. Марказ ўз режасининг сифатли ва ўз вақтида бажариш таъминлаш.
IV. Марказни бошқариш
4.1. Марказни бошқариш меҳнат шартномасига асосан, институт ректорининг буйруғи билан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган марказ бошлиғи томонидан амалга оширилади.
4.2. Марказ ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш унинг бошлиғи томонидан амалга оширилади.
4.3. Бошлиқ марказ фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг номидан иш юритади.
4.4. Юритиладиган барча ҳужжатлар бўлим бошлиғи ҳамда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори томонидан шахсан имзоланади ва институт муҳри билан тасдиқланади.
4.5. Марказ ходимлари ўз фаолиятларини мазкур Низом асосида ва унинг иловасида келтирилган лавозим мажбуриятларига мувофиқ амалга оширади.
4.6. Марказ бошлиғи ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун шахсан жавобгар хисобланади.
V. Марказ фаолиятини молиялаштириш
5.1. Марказни сақлаш ва фаолиятини юритиш билан боғлиқ барча сарф- харажатлар институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5.2. Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда институт томонидан бўлим ходимларининг лавозим маошлари белгиланади ва бошқа барча тўловлар институт раҳбари рухсати билан институтнинг ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари хисобидан амалга оширилади.
VI. Марказнинг жавобгарлиги
6.1. Марказ бошлиғи ва ходимлари лавозим Йўриқномаларидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
VII. Марказ фаолиятини назорат қилиш
7.1. Марказ фаолиятини назорат қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда институт томонидан тузилган комиссия ёки институт фаолиятини режали текшириш даврида тегишли назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
7.2. Марказ фаолияти билан боғлик бухгалтерия ва бошқа ҳисоб-китоб хужжатларининг сақланиши, юритилиши хамда белгиланган тартибда архивга топширилишини таъминлаш юзасидан бўлим бошлиғи жавобгар хисобланади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Марказни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиб юбориш, қайта тузиш, ажратиш) ва тугатиш институт Кенгашининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.